Ғазо секторида давом этаётган фожиадан сабоқ олмаслик Фаластин анклавида янги можаро келтириб чиқариши мумкин, деди Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан.
– Aгар биз фожиадан сабоқ олиб, инқирозни икки давлат асосида ҳал қилишга эришмасак, бу Ғазодаги сўнгги уруш бўлмайди, – деди вазир. Саудия Aрабистони давлат телеканали “Aл-Aрабия”га берган интервюсида. – Бизни бошқа урушлар, янги кўз ёшлар кутмоқда. Исроилни 1967 йилги чегараларни қабул қилишга чақиришимиз керак. Шу асосда Фаластин давлатини яратишга фақат ХAМAС эмас, барча фаластинликлар рози.
У минтақавий рақибларни Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддият катта урушга айланиб кетиши мумкинлигидан ҳам огоҳлантирди.
Маълумки, Исроил ХАМАС қаршилик гуруҳининг 1200 га яқин одам ўлдирилган трансчегаравий ҳужумига жавоб тариқасида, Ғазо секторига нисбатан шафқатсиз ҳарбий ҳаракат олиб боряпти.
Фаластин соғлиқни сақлаш идораси ахборотига кўра, ўшандан бери Ғазода 34 700 га яқин фаластинлик ҳалок бўлган. Қурбонларнинг аксарияти аёллар ва болалар. Яраланганлар 78 мингдан ошган.
БМТ ҳисоботида Исроил уруши бошланганидан қарийб етти ой ўтиб, Ғазонинг салмоқли қисми вайронага айлангани, анклав аҳолисининг 85 фоизи озиқ-овқат, тоза сув ва дори-дармон қамали туфайли кўчирилгани келтирилган.
Халқаро судда Исроилга геноцид айби қўйиляпти. Январь ойида чиқарилган муваққат қарорда Исроил Ғазода “ишончли тарзда” геноцид амалга ошираётгани айтилган ва Тель-Aвивга бундай ҳаракатни тўхтатиш, Ғазо аҳолисига гуманитар ёрдам етказилишини таъминлаш чорасини кўриш буюрилган.