Иқтидорли ёшлар – келажак бунёдкори

Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали талабаси Давид Қонарбоев истеъдодли ёшлардан.
Компьютер инжиниринги факультетининг 4-курсида таҳсил олаётган ёш дастурчи ахборот технологиялари соҳасида янги-янги инновацион ғоялар устида изланмоқда. Ўз лойиҳалари билан мамлакат миқёсидаги инновацион кўргазма ва танловларда фаол иштирок этиб келади. 2017 йили пойтахтда ўтказилган “Чет тилларни ўргатувчи энг яхши дастур ва ишланмалар” танловида “Қалпоқча” номли дастури билан 3-ўринни эгаллаган. Жорий йил октябрь ойида ўтказилган “InnoWeek” инновацион ғоялар ҳафталигида эса “Ёш инноватор” номинациясига сазовор бўлди. Шунингдек, уяли алоқа ёрдамида бошқариладиган робото-техникалар ҳамда ахборот-технология дастурларини яратишга эришган.
Давид Қонарбоев мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги арафасида Президентимиз фармонига мувофиқ, “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланган.
8.JPG
1.JPG

 

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА