Аваз Хўжаев, Сирдарё вилояти ҳокимининг Инвестиция бўйича ўринбосари:
– Азал-азалдан юртимизда савдо-сотиқ яхши ривожланган. Буюк ипак йўли тарихига назар ташласак ҳам савдо ҳамкорлиги кенг тараққий этганлигига гувоҳ бўламиз. Аждодлар анъанасига мувофиқ ҳозирда юртимизга инвесторларни жалб этиш одатий, аммо масъулиятли ва шарафли юмушга айланди.
Бугунги форумда инвесторлар билан музокара олиб бориб, “Новопэк” компанияси билан қиймати 8 миллион долларга тенг 2 та лойиҳа келишувига эришдик. Бу лойиҳалар 2019-2020 йилларда амалга ошиши режалаштирилган. Бундан ташқари, икки томонлама савдо уйини очиш бўйича таклифларни жиддий ўрганиб чиқаяпмиз.
Ғайрат Ширинов, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА
Қозоғистон, Чимкент