“Сув – бебаҳо неъмат” кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида “Сув – бебаҳо неъмат” кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда мамлакатимизда Орол фожиасининг аҳоли саломатлиги ва атроф-муҳитга салбий таъсирини юмшатиш борасида муҳим ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Ватанимиз тақдири билан чамбарчас боғлиқ бўлган Орол фожиаси, Оролбўйи халқларининг тақдири ҳақида ёзиш, бу фожиа билан боғлиқ муаммоларни кўтариб чиқиш шу Ватан фуқаросиман, деган ҳар бир инсоннинг бурчи экани қайд этилди.

Шу йилнинг июнь ойида бошланган танловга ёзувчи-шоирларнинг ижодий ишлари қабул қилинди. Улар орасидан энг саралари танлаб олинди.

Танловда ўзбек ва рус тилларидаги асарлар йўналишида Баҳодир Аҳмедов, Рахшона Аҳмедова, Даврон Ражаб, Анита Элив совринли ўринларни эгаллади.

“Ўқувчилар меҳрини қозонган асар” номинациясида Фотима Жалолованинг асари ғолиб, деб топилди.

Тадбирда Борис Бабаев томонидан ишланган Орол денгизи мавзусидаги ҳужжатли фильм намойиши йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

8.jpg

9.jpg
10.jpg

 

Гулноза Бобоева, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА