Бугун барча жабҳада бўлгани каби ноширлик ва матбаа соҳасига ҳам инновацион технологиялар жадал суръатда кириб бормоқда.
Бинобарин, инновацион технологиялар ноширлик ва матбаачиликнинг мураккаб жараёнларида ўзининг тезкор ва сифатли иши билан олдинда турган вазифаларни ҳал этишда қўлланилмоқда.
Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида «XEROX» компанияси томонидан ҳамкорлик конференцияси бўлиб ўтди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи вакиллари – Инновация, янги технологиялар ва сифатни бошқариш масалалари бўйича директор ўринбосари Олимжон Мелиев ҳамда Тезкор ишлаб чиқариш цехи ходими Абдураҳмон Абдуғаниев Москва шаҳрида бўлиб ўтаётган «XEROX» ҳамкорлик конференциясида иштирок этди. Ушбу конференция давомида вакилларимиз соҳага оид сўнгги янгиликлар билан таниши билан бир қаторда жадаллаштирилган курсларда касб маҳорати ва малакаларини ошириш ҳам мақсад қилиб олинган.
Конференция давомида сўнгги туркумдаги чоп этиш ускуналари намойиши бўлиб ўтди. Хусусан, сўнгги русумдаги янгича инновацион ёндашув асосида ишлаб чиқилган рақамли чоп этиш дастгоҳи «XEROX IRIDESS»нинг амалдаги имкониятлари кўрсатиб берилди. Айтиш лозимки, ушбу ускуна ўзининг афзаллиги ва тезкорлиги бўйича бошқа чоп этиш дастгоҳларидан анча илгарилаб кетган.
ЎзМАА “Ўзбекистон” НМИУ матбуот хизмати
ЎзА