Ҳокимлик вакиллари Қозоғистонда

Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари У.Эгамов бошчилигидаги делегация вакиллари Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳри, Туркистон ҳамда Жамбул вилоятларида бўлиб қайтди.
Ташрифдан мақсад Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига мувофиқ, Қозоғистон Республикаси билан ўзаро ҳамкорликда савдо-иқтисодий муносабатларни янада яхшилаш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, дейилади ҳокимлик ахборот хизмати берган хабарда.
Учрашувлар давомида логистика марказлари ташкил этиш, туризмини ривожлантириш, замонавий илғор технологиялар асосида инвестициялар киритиш, архитектура, енгил саноат соҳаларида ҳамкорлик ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.
Якунда Қозоғистон Республикасининг ҳар учала ҳудуди билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.

 

Икром Аввалбоев, ЎзА