Ўпирилишлар туфайли ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди

Бу ҳақда қутқарув хизмати ва ёнғинга қарши кураш ходимлари маълумотига таяниб, Globo портали хабар беради. Аввалроқ, тўққиз киши ҳалок бўлгани ва икки кишининг бедарак йўқолгани айтилганди. Камида 11 киши жароҳатланган.

Эслатиб ўтамиз, ўпирилишлар шанба куни бошланган. Бир неча кундан буён ёғаётган кучли ёмғирдан, айниқса, Нитерой аҳоли пунктига кўпроқ зарар етган.

 

ЎзА