Ўзбeкистон дeлeгациясининг Гeрманияга бўлажак ташрифи тўғрисида

2018 йилнинг 7-8 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Германия Федератив Республикасига ташриф буюради.
Германия Ташқи ишлар федерал вазири Хайко Маас ва бошқа расмий шахслар билан учрашувлар чоғида бўлажак олий даражадаги Ўзбекистон – Германия учрашувига тайёргарликнинг бориши, икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболлари, долзарб халқаро ва минтақавий масалалар муҳокама қилинади.
Ташриф доирасида вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш режалаштирилмоқда.​​

 

ЎзА