Турбодвигателли “Малибу” автомобилининг афзаллигини биласизми?

«GM Узбекистан» акциядорлик жамияти турбодвигателли «Малибу» моделининг янги авлодини ишлаб чиқаришни ўзлаштирди.

Шу муносабат билан Тошкент вилоятининг Пскент туманидаги автополигонда турбодвигателли “Малибу” автомобилининг янги авлоди намойишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

photo5377741569823713647.jpg

Кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда мазкур акциядорлик жамияти томонидан моделлар қаторини янгилаш борасида изчил ишланишлар олиб борилаётгани ва бунинг самараси сифатида яратилган турбодвигателли “Малибу” автомобилининг афзалликлари хусусида атрофлича маълумот берилди.

photo5377741569823713649.jpg

Қайд этилганидек, 2021 йилгача дунё бўйича автомобилларнинг 48 фоизи турбодвигателли бўлиши режалаштирилмоқда. Шу жиҳатдан изоҳлаганда «GM Узбекистан» акциядорлик жамияти фаолиятидаги бундай янгилик катта эътиборга лойиқдир.

photo5379761295374526870.jpg

– Ушбу турбодвигателли автомобиль бензин кам сарфланиши ва юқори тезликка эгалиги билан ажралиб туради, – деди акциядорлик жамияти бошқарма бошлиғи Ойбек Эгамбердиев. – Масалан, ушбу турбодвигатель ҳажми 2 литр бўлиб, бу бензинни кам сарфлаш имконини беради. Атмосфера двигателлида 11 секундда 100 километр соатга етадиган бўлсак, ушбу турбодвигателда бу кўрсаткич 8 секундни ташкил этади. «Люкс» русумли автомобиллар сирасидан бўлган “Малибу Турбо” ўзбек автомобилсозлиги ривожида муҳим ўрин эгаллашига ишонамиз. Шу сабабли очиқ ҳавода турбодвигателли “Малибу” автомобили имкониятларини намойиш этиш ва уни тест-драйвдан ўтказишни мақсад қилдик.

photo5379761295374526875.jpg

Айтиш жоизки, жорий йилнинг 5 сентябрида турбодвигателли “Малибу” автомобили сотуви бўйича эълон қилинган. Ҳозирги кунда 281 нафар мижоз шартнома тўловларини амалга оширган.

photo5379761295374526884.jpg

Тадбир якунида турбодвигателли “Малибу” автомобили тест-драйвдан ўтказилди.

photo5379761295374526887.jpg

photo5379761295374526896.jpg

 

Насиба Зиёдуллаева, Асқар Ёқубов​ (сурат), ЎзА