Юртимиз ёшларини етук ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, иқтидор ва қобилиятини юзага чиқаришга мамлакатимизда алоҳида эътибор қаратиб келинади.
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Корея Республикасининг “Siloam Center for the Blind” хайрия ташкилоти билан ҳамкорликда кўзи ожиз, имконияти чекланган болаларни санъат ва мусиқага қизиқтириб, уларнинг ичидан энг иқтидорлиларини танлаб олиш мақсадида бир қатор тадбирларни ўтказиб келмоқда.
Худди шундай навбатдаги ҳамкорликдаги тадбирлардан бири сифатида Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги “Ариранг” қариялар уйида хайрия концерти ташкил этилди.
Концерт дастури нуроний отахон ва онахонларда катта таассурот қолдирди. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва “Siloam Center for the Blind” хайрия ташкилоти томонидан кекса авлод вакилларига эсдалик совғалари топширилди.
Хайрия лойиҳаси давом этмоқда.

 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА