Оролбўйи фаунасини сақлаб қоламизми?

Устюрт кенгликларида яқин ўтмишда минг-минглаб сайғоқлар, жайронлар, қулонлар ҳаттоки қоплонлар изғиб юрганига ҳозир ишониш қийин.
Қорақалпоғистоннинг марказий туманларида ўтган асрнинг 60-йилларигача турон йўлбарсининг қишлоқларда «сайл» қилиб,say_o_larni_sa_lab_olishda_tozhikiston_va_ir_izston_tazhriba.jpg қабристонларда тунаб юрганини маҳаллий аҳоли ҳамон эслашади. Ўтган асрнинг охиригача ноёб ҳайвон – сайғоқларнинг қандай қилиб одамлар томонидан ёппасига қирилгани ўта оғриқли мавзу бўлиб қолмоқда. Бир вақтлари жиловланмаган Африкадагидек турли хил ҳайвонлар ҳаёти қайнаган Оролбўйи минтақасида бугун улардан фақат хотиралар қолган, холос.
Маълумотларга кўра, инсон омили сабабли сўнгги 500 йил ичида 800дан ортиқ ҳайвонот тури Ер юзидан бутунлай қирилиб кетган экан. Жараён эса давом этмоқда, ҳайвонларнинг, ҳашаротларнинг, ўсимликларнинг ва бошқа кўплаб биохилма-хилликлар йўқолиб кетмоқда.
06-07-2017_турон_йулбарси.jpgЎзбекистонда турон йўлбарсининг, туркман қулонининг, Орол бакраси ва Устюрт гепардининг тўла йўқолиб кетиши одамзот хусумати оқибати саналади.
Хўш, энди вазиятни ўнглай оламизми? Оролбўйи минтақасидаги кам учрайдиган ва йўқолиб бораётган ҳайвонот турларини сақлаб қола оламизми? Йўқ бўлиб кетганларини қайта тиклаб бўладими?
Яқинда Президентимизнинг Туркманистоннинг Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтган Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлар раҳбарлари мажлисидаги нутқида минтақамизнинг ноёб ҳайвонот дунёсини сақлаш масаласини кўтаргани ва унда Оролбўйи зонасида муҳофаза қилинадиган трансчегаравий табиий ҳудудлар ташкил этишни таклиф қилгани яхшилик истаган миллионлаб қалбларда катта умид уйғотди.
– Ҳозирги ландшафтларнинг антропоген ўзгарган шароитида ҳайвонот оламини муҳофаза қилиш, қайта тиклаш ва фойдаланиш бўйича илмий асосланган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарур, – дейди Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти директор ўринбосари, биология фанлари доктори, профессор Светлана Мамбетуллаева. – Жанубий Оролбўйида Жанубий Устюрт, Амударё, Акпеткей ва Марказий Қизилқум минтақаларида фаунани шакллантириш мақсадга мувофиқдир.
Жанубий Оролбўйидаги Ассакеаудан, Сариқамиш кўлида ва Туркманистоннинг Қоплонқир қўриқхонасида кам учрайдиган ва йўқолиб бораётган қулон, қорақулоқ, тўқай мушуги, асалхўр, сариқ сассиқкўзан, жайрон, йўрға тувалоқ, каклик, чўл бургути ва бошқа ҳайвон турлари ва қушларни қўриқлаш, сақлаш мақсадида қўриқланадиган табиий трансчегаравий ҳудудлар тузилиши лозим. Бу ҳудудлар аниқ белгиланган экологик талабларга жавоб бериши лозим, яъни мазкур ҳудудлар гипс ва қумли чўллар, шўрҳокликлар, майда бута-дарахтлар ва қамишзорлар экотизимларининг уйғунлигидан ташкил топиши лозим. Қўриқланадиган табиий трансчегаравий ҳудудлар, албатта, марказдан, катта чорвачилик хўжаликлари ва аҳоли яшаш пунктларидан анча узоқда жойлашиши керак ва қиёсий эксперимент профилида экологик мониторинг ўтказиш имкониятлари бўлиши зарур ( 30-40 км. оралиқда).
PnwZ52NrgDr8i6s4L2tV0JJGZgEXFrPC.jpg
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда 200 минг квадрат километр майдонни эгаллаган Устюрт платоси Туркманистон, Ўзбекистон ва Қозоғистонни бирлаштириб турибди. Устюртдаги ҳайвонларни қўриқлаш мақсадида Туркманистоннинг Дошовуз вилояти ҳудудида Қоплонқир қўриқхонаси ҳамда Қозоғистоннинг Манқишлоқ вилояти ҳудудида Устюрт қўриқхонаси ташкил қилинган. Ўзбекистонда, яъни Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари ҳудудида 2016 йилда “Сайгачий” мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси ташкил қилинган.

 

Е.Қаноатов, ЎзА