“Аудиторлик ташкилоти” сўзларидан фойдаланишга ҳақли эмас, агар...

2019 йилнинг 1 январидан бошлаб тижорат ташкилоти, агар у ҳақдаги ахборот Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрига киритилган санадан бошлаб уч ой давомида аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотлари реестрига киритилмаган бўлса, ўз номида “аудиторлик ташкилоти” сўзларидан фойдаланишга ҳақли эмас.
Бу ҳақда давлатимиз раҳбарининг жорий йил 19 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.
Шунингдек, аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия лицензиатга барча турдаги аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқини беради.
Аудиторлик ташкилотининг устав капитали аудиторлик ташкилоти фаолиятини амалга оширишда бевосита фойдаланиладиган мол-мулкдан, шу жумладан, пул маблағларидан шакллантирилади. Аудиторлик ташкилоти асосий иш жойи ҳисобланган аудиторларнинг энг кам сони камида тўрт нафар штатдаги аудитордан иборат бўлади.
Айнан битта хўжалик юритувчи субъектнинг аудиторлик текшируви кетма-кет етти йилдан ортиқ бўлмаган муддатда ўтказилиши таъкидланган. ​​

 

ЎзА