Аввал хабар берилганидек, Жанубий Корея Президенти Мун Чже Ин Корея давлатларининг навбатдаги саммити муносабати билан КХДРда бўлди.
РИА Новостининг хабар беришича, бугун тонг отиши палласида Мун Чже Ин Ким Чен Ин ҳамроҳлигида кореяликларнинг муқаддас Пектусан тоғини зиёрат қилган.
Жанубий Корея оммавий ахборот воситаларининг аниқлик киритишича, кореяликларнинг муқаддас Пектусан тоғини зиёрат қилишни Мун Чже Инга Ким Чен Ин таклиф этган.
“Пектусан” атамаси “оқ чўққили тоғ” маъносини англатиб, йилнинг деярли тўрт фаслида ҳам тоғ чўққисидаги сўнган вулқон кретери қор билан қопланиб туради. Қадимги афсоналарга кўра, Корея халқларининг келиб чиқиши шу тоғ билан боғлиқ. Шу боисдан ҳар бир кореялик Пектусанни зиёрат қилишни ўзи учун муқаддас бурч деб билади.
Корея давлатларининг жорий йил апрель ойида бўлиб ўтган саммитида икки давлат раҳбарлари Пектусан тоғидан махсус келтирилган тупроққа қарағай ниҳолини қадаган эди.
Малоҳат Ҳусанова, ЎзА