Ўзбекистонда бир вақтнинг ўзида икки дипломга эга бўлиш мумкин

Урал давлат иқтисодиёт университетида кимлар ўқийди? Бу савол айни вақтда тест синовларида қатнашаётган ҳар бир абитуриентни ва уларнинг ота-онасини ҳам ўйлантирмоқда.
Бугун Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Урал давлат иқтисодиёт университети ҳамкорлигидаги қўшма таълим дастури асосида бакалавриат босқичига ҳужжатлар топширган абитуриентлар учун тест синовлари бошланди.
photo5260676004173687119.jpg
2018/2019 ўқув йили учун икки университет ўртасидаги қўшма таълим дастурига мувофиқ, иқтисодиёт (корпоратив иқтисодиёт ва бизнесни бошқариш), иқтисодиёт (иқтисодиёт ва лойиҳаларни бошқариш), менежмент (кичик бизнесни бошқариш), савдо иши (халқаро тижорат) таълим йўналишлари бўйича 125 абитуриент талабалик бахтига эришиши мумкин.
photo5260676004173687122.jpg
Бир юз йигирма беш ўринга минг нафарга яқин йигит-қиз даъвогарлик қилмоқда.
photo5260676004173687127.jpg
Ўқиш фақат рус тилида бўлади. Тест топшириш жараёнлари ҳам рус тилида ташкил этилди.
Тест имтиҳонидан ўтганлар жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб Тошкент давлат иқтисодиёт университетида кундузги шаклда тўрт йил ўқийди. Тест синовлари ҳам рус тилида Урал давлат иқтисодиёт университети мутахассислари томонидан тайёрланган. Жараён ҳам уларнинг кузатуви остида бўлиб ўтмоқда.
Бакалавр босқичини тамомлаган талабалар икки университет дипломига эга бўлади.