Темир йўлда фожиа юз берди

Бугун, эрталаб соат 08:00 ларда Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Боғишамол кўчаси, “Салар – Ялонғоч” бекатлари оралиғининг 4-километр 9-пикетида “Тошкент – Ходжикент” йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган 6429-сонли электропоезди билан фожиа юз берди.
Поезд темир йўлни кесиб ўтаётган қулоғида қулоқчин таққан Л. исмли аёлни уриб юборган ва у олган тан жароҳатлари натижасида ҳодиса жойида вафот этган. Л. ҳақида ҳозирча фақат у 1966 йилда туғилгани бўйича маълумот бор холос.
Бош прокуратура ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

ЎзА