Молия вазирлигида янги тайинловлар

Молия вазирлиги марказий аппарати тузилмасида Мувофиқлаштириш ва ахборот-таҳлил Департаменти ташкил этилди.
Молия вазирлигида ахборот-таҳлил ишлари самарадорлигини ошириш, таркибий тузилмалар ўртасида ахборот алмашинуви жараёнини мувофиқлаштириш, шунингдек, жамоатчилик билан ишлаш ва маълумотлар очиқлигини таъминлаш даражасини янада кучайтириш мақсадида Молия вазирлиги марказий аппарати тузилмасида Мувофиқлаштириш ва ахборот-таҳлил Департаменти ташкил этилди. Унга Миркомил Адилов раҳбар этиб тайинланди.
Бундан ташқари, Молия Вазирлигининг 287-сонли буйруғига асосан Азамат Шуҳратович Фазилов Молия вазирлиги ҳузуридаги молия органлари ва бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Ўқув маркази директори лавозимига тайинланди.

 

ЎзА