Сутни қайта ишловчи янги цехда 16 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда

Шуманай тумани марказида “Раушан-мулк” хусусий корхонасининг аҳолига хизмат кўрсатиш мажмуаси фойдаланишга топширилди.

Мажмуа тижорат банкининг 2 миллиард 200 миллион сўм кредит маблағи эвазига қуриб битказилди. Бу ерда дўкон, ошхона, сут маҳсулотларини қайта ишлаб чиқариш цехи, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шаҳобчаси каби объектлар ишга туширилмоқда.

– Сўнгги икки йил ичида Шуманайда катта ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. – дейди дейди туман ҳокими Баҳадир Янгибаев. – Ҳудудда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланди. Бу ўз навбатида аҳолининг турмуш даражасини яхшилашга хизмат қилмоқда. Биргина мана шу янги мажмуада етмишдан ортиқ доимий иш ўрини яратилди.

Янги сутни қайта ишловчи цехда 16 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Бугунги кунда ушбу цехдан ташқари туманда яна иккита сутни қайта ишловчи корхона фаолият юритмоқда.

Ўтган йилнинг ўзидаёқ, туман марказида “Китоб олами” мажмуаси, нон маҳсулотлари, макарон ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси ва бошқа объектлар фойдаланишга топширилди.

Шу йил охирига қадар туманда “Шоманай текс“ брезент ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушиши кутилмоқда. Умумий қиймати 5 миллион 966 минг долларни ташкил қиладиган мазкур лойиҳани амалга ошириш натижасида яна 3 юздан ортиқ янги иш ўрини яратилиши кўзда тутилган.

 

Есимхон Қаноатов, ЎзА