Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Халқаро мақом санъати анжуман ташкилий қўмитаси ҳамда Матбуот маркази томонидан мақом санъати ижрочилари ҳамда ушбу йўналишга қизиқувчилар ўртасида “maqomchallenge” танлови ўтказилди. Мазкур танлов нафақат тажрибали хонандалар, санъат усталари, балки юртдошларимиз томонидан ҳам катта қизиқиш билан кутиб олинди. Буни Instagram, Facebook каби ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган видеороликлардан ҳам кўриш мумкин.
Маданият вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, ушбу танлов ғолиблари вазирлик томонидан аниқланади ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотланади.

 

ЎзА