"GM Uzbekistan" саноқли дақиқаларда автомобиль олиб кетишни таклиф қилмоқда

«GM Uzbekistan» АЖ барча дилерлик тармоқларида мижоз тўлов қилган заҳоти олиб кетиши мумкин бўлган автомобиллар мавжудлиги ҳақида эслатиб ўтади. Ушбу хизмат орқали харидор ўзининг автомобилини атиги 45 дақиқа ичида расмийлаштириб, олиб кетиши мумкин.

Бугун компаниянинг дилерлик тармоқларида «45 дақиқада Автомобиль!» дастурида 2259 дона Spark, Laсetti (CNG) ва Cobalt русумли автомобиль савдога қўйилган. Автомобилларнинг тўлиқ рўйхати ва сони билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин. www.gmuzbekistan.uz

Мазкур бўлимдаги маълумотлар кундалик тарзда янгиланиб борилади. Дилерларда мавжуд автомобиллар сони сотилган автомобиллар сонига қараб ўзгариб бориши мумкин.

 

ЎзА