Хорижий олий таълим муассасаларидан Ўзбекистонга ўқишини кўчираётган талабалар имтиҳон топширмоқда

2018/2019 ўқув йилида хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни Ўзбeкистон Рeспубликасидаги олий таълим муассасаларига кўчираётган ва кўчириб қайта тиклаётган талабаларнинг дастлабки гуруҳлари 24 август куни тест синовларидан ўтишди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати маълумотига қараганда синовларда иштирок этиш учун 3356 киши ҳужжат топширган.
Хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасаларига кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш бўйича ўтказиладиган тест синовлари графигига биноан имтиҳонлар 25 август куни ҳам давом эттирилади.

 

ЎзА