Тўрткўл туманидаги маданият марказида Ўзбекистон бағрикенг диор” шиори остидa тадбир ўтказилди

Тадбирда туман ҳокимлиги, республика манавият ва марифат маркази туман бўлинмаси ҳодимлари, Туркман миллий маданий маркази фаоллари, дин ишлари бўйича қўмитанинг туман бўйича мутаҳасиси ва ёшлар иштирок етдилар.

Шунингдек тадбир давомида маърузачилар томонидан миллатлараро ҳамжиҳатликни,жамиятда фуқаролар тотувлигини мустаҳкамлаш,барча фуқароларга миллат ва диний эътиқоддан қатъий назар тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратиш, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда давлат сиёсатининг муҳим йуналишларидан бири еканлиги такидлаб о’тилди.

Тадбирнинг бадиий қисмида туман маданият бўлими ҳодимлари томонидан турли миллат вакилларининг куй қўшиқлари ва рақслари ижро қилинди.

Ҳулкар ЭРКИНБОЕВА.

Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факултети телерадио журналистика соҳаси 3-курс талабаси