ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус давлат педагогика институтида Ўзбекистон Экологик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига тайёргарлик кўриш ва партиянинг сайловдаги иштироки юзасидан асосий чора-тадбирлар режасига мувофиқ, маҳаллий Кенгашлар депутатлигига кўрсатилган номзодлар учун сиёсий ўқув бўлиб ўтди.

Тадбирда Партия Марказий Кенгаши ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фракцияси вакиллари, Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилоти ходимлари, Халқ депутатлари шаҳар, туман Кенгаши депутатлигига Ўзбекистон Экологик партиясидан кўрсатилган номзодлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Экологик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Хайрулло Ғаффоров партия сайловолди дастурининг қисқача мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритиб, унинг таркибий тузилиши ва илгари сураётган асосий ғоялари тўғрисида батафсил ахборот берди. Шунингдек, депутатликка номзодларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларга қўйиладиган талаблар, сайловолди ташвиқот даврида номзодларга тенг шароитлар яратиш масалаларига алоҳида тўхталди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА