Аргентинада совуқ ҳаво туфайли маҳаллий корхоналарга газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди. Мамлакатда кутилмаган паст ҳарорат кузатилиши туфайли талаб кучайиши шароитида электр энергияси етказишда сезиларли узилиш юз беришининг олдини олиш учун шундай чора кўришга мажбур бўлди. Хусусан. тўқимачилик ва елим маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар чеклов тўғрисида хабар олган. Шунингдек, газ ёнилғиси қуйиш шохобчаларига ҳам ток узатиш вақтинча тўхтайди.

Аргентинада тақвим бўйича қиш 21 июнь куни бошланади. Миллий об-ҳаво хизмати эса 25-26 майдаёқ Буэнос-Айресда ҳарорат икки даражага тушиб кетиши тахмин қилинган. Мамлакат жанубида ҳаво тўққиз даражагача совийди.