Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубогининг чорак финалида Вьетнамга қарши баҳс олиб борди.
«Бангкок Арена»да ўтказилган мазкур учрашувда футзалчиларимиз Вьетнамни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Ўйинда дастлаб Нгуен Тин Фат 17- дақиқада ҳисобни очган бўлса, Элбек Тўлқинов 34-дақиқада гол уриб, ҳисобни 1:1 кўринишига олиб келди. Суннатулла Жўраев эса 39-дақиқасида рақиб дарвозасини ишғол қилди ва терма жамоамизнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.
Энди Ўзбекистон терма жамоаси 26 апрелда ўтадиган ярим финал баҳсида Эрон терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА