Туркиянинг Анталия шаҳрида спорт курашлари бўйича ўтаётган “Yasar Dogu & Vehbi Emre” халқаро турнирининг дастлабки кунги беллашувларида мамлакатимиз вакиллари 3 та медалга сазовор бўлди.
Озарбайжон, Эрон, Россия, Қирғизистон, Туркия каби 10 дан зиёд давлат вакиллари иштирок этаётган мусобақада юнон-рум кураши бўйича терма жамоамиз аъзоларидан Маҳмуд Бахшуллоев 67 килограмм вазн тоифасида кумуш медалга сазовор бўлди.
Шунингдек, ёш курашчиларимиздан Аброр Атабоев ва аёллар курашида Шоҳида Аҳмедова бронза медалига эга чиқди.
Эслатиб ўтамиз, 10 мартга қадар давом этадиган халқаро турнирда мамлакатимизнинг эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича 30 нафар аъзоси медаллар учун кураш олиб бормоқда.
Т.Рўзиев,
ЎзА