Чехия пойтахти Прага шаҳрида шахмат бўйича «Prague International Chess Festival» турнири давом этмоқда. Мазкур мусобақада ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда.
Нодирбек биринчи турда чехиялик Тай Дай Ван Нгуенни енгди, 2-турда эса қора доналарда ҳиндистонлик Видит Сантош Гужратига қарши баҳс олиб борди ва дурангга имзо чекди. Мазкур натижадан сўнг ҳамюртимиз очколарини 1,5 тага етказиб олди ва турнир жадвалининг иккинчи поғонасидан ўрин эгаллади. Бугун шахматчимиз учинчи тур доирасида мезбонлар вакили Давид Навара билан куч синашади.
Маълумот учун, жадвалда эронлик Парҳам Магсудлу 2 очко билан биринчи бўлиб турибди. Учинчи ўринда эса ҳиндистонлик шахматчи Доммаражу Гукеш бормоқда. Унинг ҳисобида 1,5 очко бор.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА