ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳридаги 1-болалар мусиқа ва санъат мактабида фортепьяно, торли чолғулар, дамли ва зарбли чолғулар, халқ чолғулари, бахшичилик,  эстрада ижрочилиги, хореография, театр санъати, тасвирий ва амалий санъат каби йўналишда ташкил этилган тўгаракларда 640 нафар ўқувчи маҳорат оширмоқда.

Бу ерда қарийб 60 нафар малакали ўқитувчи ёш авлодга мусиқа ва санъат сирларини пухта ўргатаётир. Мактаб замонавий кўриниш ва барча шароитга эга. Машғулот хоналари мебель, мусиқа асбоблари ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминланган.

Имкониятлардан кенг фойдаланган ёшлар нуфузли фестиваль ва танловларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқда. Жумладан, 2022/2023 ўқув йилида мактаб ўқувчиларидан Оқсингул Тиловбергенова, Зарима Мақсудова, Абдулазиз Оймирзаев, Рамиля Муратбоева, Арман Оразбаев, Нуржамол Буркитова, Исломбек Муродбоев, Камила Шарибоева мамлакатимиз ҳамда халқаро миқёсда ўтказилган кўрик-танловларда ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА