Қатарнинг Доҳа шаҳри мезбонлик қилаётган XVIII Осиё кубогининг гуруҳ босқичи “F” гуруҳида 1-тур ўйинлари ўтказилди.
Унда Саудия Арабистони ва Уммон терма жамоалари ўзаро рақобатлашди ва мазкур ўйин 2:1 ҳисобида якунланган бўлса, Таиланд ва Қирғиз Республикаси баҳсида 2:0 ҳисоби қайд этилди. Шу тариқа мусобақанинг гуруҳ босқичида биринчи тур учрашувлари якунланди.
Осиё кубогининг биринчи тур учрашувларидан сўнг гуруҳлар қуйидагича кўриниш олди:
«A» гуруҳи:
1. Қатар – 3 очко
2. Хитой – 1 очко
3. Тожикистон – 1 очко
4. Ливан – 0 очко
«B» гуруҳи:
1. Австралия – 3 очко
2. Сурия – 1 очко
3. Ўзбекистон – 1 очко
4. Ҳиндистон – 0 очко
«C» гуруҳи:
1. Эрон – 3 очко
2. БАА – 3 очко
3. Гонгконг – 0 очко
4. Фаластин – 0 очко
«D» гуруҳи
1. Япония – 3 очко
2. Ироқ – 3 очко
3. Вьетнам – 0 очко
4. Индонезия – 0 очко
«E» гуруҳи
1.Иордания – 3 очко
2.Жанубий Корея – 3 очко
3.Баҳрайн – 0 очко
4.Малайзия – 0 очко
«F» гуруҳи
1. Таиланд – 3 очко
2. Саудия Арабистони – 3 очко
3. Уммон – 0 очко
4. Қирғизистон – 0 очко
Бугун, 17 январь куни “А” гуруҳида иккинчи тур учрашувлари старт олади. Унда Ливан – Хитой, Тожикистон – Қатар терма жамоалари ўзаро рақобатлашади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА