26 май куни Халқ депутатлари Қораузак тумани Кенгаши XXXVII сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов, Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, қатор вазирлик ва идоралар вакиллари, туман ҳокими ўринбосорлари, туман ҳудудидаги корхона, муассаса, ташкилотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияни туман ҳокими Д.Утемуратов бошқариб борди.

Сессиянинг кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар жараёнини ўрганиш натижалари кўриб чиқилди.

Бу бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати З.Ханиязов кенг турда маълумот берди.

Таъқидланганидек, ушбу масала доирасида туманда сўнгги йилларда айтишга арзигулик ишлар олиб борилмоқда. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг бевосита ташаббуси ва ғамхўрлиги остида туманда қатор инвестицион лойиҳанинг амалга оширилиши кўплаб янги иш ўринларини яратиш имконини бермоқда. Шу билан бирга, фуқаролардан келиб тушаётган ҳар бир мурожат манфаатдор органлар томонидан ўз вақтида кўриб чиқилиб, уларнинг ечими бўйича тегишли тадбирлар кўрилмоқда. Шундай бўлса ҳам айрим муаммоларнинг ҳам ўрин эгаллайтгани танқидга олинди.

Сессияда туман аҳолиси соғлигини сақлаш, қишлоқ шифокорлик пунктлари ҳамда оилавий поликлиникаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар жараёни кўриб чиқилди. Бу бўйича туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари ўринбосори Б.Алламуратов, туман молия бўлими раҳбари ўринбосори Р.Бердимуратов, Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Қораўзак тумани Кенгаши раҳбарининг биринчи ўринбосори, туман Кенгаши депутати М.Гулимбетов ва бошқалар нутқ сўзлаб, таъқидланган камчиликлардан тегишли хулоса чиқарилишини билдирди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмаилов туманни ижтимоий-эқтисодий ривожлантириш бўйича келгусидаги аҳамиятли вазифаларнинг йечими бўйича таклифларини билдирди.

Сессия кун тартибидаги кўрилган масалалар бўйича қарор қабул қилди.

Сессияга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши Раисининг ўринбосори А.Ҳамраев иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Д.АБИБУЛЛАЕВ,

Қорақалпоғистон хабар агентлиги мухбири