Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби АҚШ—Ўзбекистон музокараларининг натижаларига бағишланган брифингда маълум қилди.
Шунингдек, Президент Д.Трамп “виждон маҳбуслари”нинг озод қилинганлиги, болалар меҳнатидан мунтазам фойдаланишнинг тугатилгани ва мажбурий меҳнат кўламини қисқартиришда эришилган сезиларли ютуқларни қайд этган. Президент Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ ҳолатни яхшилашга оид кенг ислоҳотлар дастурини мамнуният билан қарши олган. Давлат бошқарув тизимини такомиллаштириш ва ички барқарорликни таъминлашнинг асосий омили сифатида давлатнинг халқ олдидаги ошкоралиги ва ҳисобдорлигини ошириш бўйича Ўзбекистон Президентининг ташаббусини қўллаб-қувватлаб, АҚШ Ўзбекистонда инглиз тили бўйича таълим дастурларини амалга оширишда кўмак кўрсатишга тайёр эканлигини таъкидлаган.