Нукус шаҳрида Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира Минайхон Жуманазарованинг хотирасига бағишланган адабий кеча бўлиб ўтди.

Унда таниқли ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунос олимлар, талаба ва ўқувчи-ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Хотира кечасида сўзга чиққанлар шоиранинг ижоди, ҳаёт йўли ҳақида тўхталиб ўтдилар. Унинг  «Элим деб, энграмасанг», «Юрагимда бир дард бор», «Алвидо айтмайман, муҳаббат», «Қалбингизда қолгим келади», «Ҳали мен», «Эшим охун ва унинг авлодлари», «Ажаға», «Кетмоқ учун келганман» номли асарлари, Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясида узоқ йиллар давомида фаолият кўрсатиб, журналист сифатида эришган  ютуқлари алоҳида эътироф этилди.

Тадбир доирасида талаба ва ўқувчи-ёшлар томонидан шоира Минайхон Жуманзарованинг қаламига мансуб асарлардан саҳна кўринишлари намойиш  қилинди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА