Хабар берганимиздек, Хитойнинг Тайюань шаҳрида таэквондо WТ бўйича катталар ўртасида «G6» таснифига кирувчи Гран-При турнири давом этмоқда.

Кеча ўтказилган шиддатли беллашувларда терма жамоамиз аъзоларидан Улуғбек Рашитов, Ниёз Пўлатов, Шуҳрат Салаев, Жасурбек Жайсунов ва Феруза Содиқова ғолиблик учун кураш олиб борди.

Сўнгги беллашувлар сарҳисобига кўра, 68 килограммда Улуғбек Рашитов, 80 килограмм вазнда Жасурбек Жайсунов бронза медалларига сазовор бўлди.

Бугун, 12 октябрь куни халқаро турнирнинг сўнгги кунида терма жамоамизнинг икки аъзоси Никита Рафалович ҳамда Светлана Осипова ғолиблик учун кураш олиб боради.

Никита Рафалович тунислик Мотаз Ифауйига қарши баҳс билан мусобақага киришса, Светлана Осипова бразилиялик Раяни Перейра билан дастлабки босқичда рўбарў келади.

Умид қиламизки, кегачи 2 та бронза медали ёнига Рафалович ва Осипова олтин медалларни қўшади.

Т.Рўзиев, ЎзА