Жиззахдаги «Жиззах киберспорт арена» мажмуасида дзюдо бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан сараланган 400 нафарга яқин дзюдочи медаллар учун баҳс олиб боряпти.

Мусобақанинг иккинчи куни эркаклар -73, -81 кг, аёллар эса -57 ва -63 кг вазн тоифаларида татамига чиқди. Эркаклар ўртасидаги ҳар икки вазн тоифасида тажрибали дзюдочиларимиз Шаҳрам Аҳадов (-73 кг) ва Ҳикматуллоҳ Тўраев (-81 кг) барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга киритган бўлса, аёллар орасидаги беллашувларда Шукуржон Аминова (-57 кг) ҳамда Маржона Нуриллоева (-63 кг) мамлакат чемпионига айланди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА