Жаҳон ҳафта ичида: “Дунё гўзали” Виктория, тутунли Деҳли, мағлуб Надал, Францияда қор

Ўтаётган ҳафта дунё бўйлаб кўплаб қизиқарли, ёдда қоладиган ҳодисалар юз берди. Одатга кўра, эътиборингизга “Жаҳон ҳафта ичида” рукни орқали энг муҳим воқеалар қисқача тафсилотини суратлар ёрдамида ҳавола этамиз.
Мексиканинг Гуанахуато штатида Халқаро ҳаво шарлари фестивали бўлиб ўтди.“Metropolitano” парки бўйлаб ҳаво шарлари учяпти.
Илон Маск Техаснинг Браунсвилл шаҳрида “Space X” ракетасининг олтинчи синови бошланиши олдидан сайланган Президент Дональд Трамп ва ҳукумат вакилларига парвоз ҳақида маълумот бермоқда.
Ғарбий Соҳилнинг Женин шаҳридаги яроқсиз йўлда машиналар ботиб қолган. Фаластинлик аёл эса иложсиз.
Мехико шаҳрида бўлиб ўтган “73-Дунё гўзали” танловида даниялик Виктория Кжаир Телвиг ғалаба қозонди.
Жанубий Африка. Кейптаун шаҳридаги “Fancy Dress Surf” танлови иштирокчиси мусобақа пайти сувда чиқиш қилмоқда.
Украина Қуролли кучларининг 24-механизациялашган бригадаси ҳарбий хизматчиси Часив Яр шаҳри яқинидаги фронт чизиғида рус қўшини томон ўқ узмоқда.
Деҳлида ҳаво сифати ёмонлашгандан кейин осмонни тутун қоплади. Маҳаллий аёллар “Ҳиндистон дарвозаси” арки яқинида юрибди.
Исландиянинг Рейкянис ярим оролида вулқондан лава отилди.
Уганда президентлигига тўрт марта номзод бўлган Кизза Бесиге Кампала шаҳридаги ҳарбий суд панжараси ортида.
Франция. Нормандия минтақаси Гувил-сюр-Мер шаҳри соҳил бўйида қор манзараси.
Америкалик актёр Ральф Маккио Лос-Анжелесдаги Ҳолливуд шон-шуҳрат хиёбонида мухлисларига дастхат беряпти.
Япониялик аёл “Шичи Го Сан” маросимида қизига робот-ит “Aibo”ни кўрсатяпти.
АҚШ Сиэтл шаҳрида кучли бўрондан кейин жуда кўп дарахт машина устига қулади.
Филиппин. Нуева-Еcижа шаҳрида рўй берган тўфондан сўнг болалар сув босган кўчада чўмилмоқда.
Буюк Британия қироли Чарльз III афсонавий инглиз қўшиқчиси Элтон Жон билан Лондондаги “Royal Albert Hall”да суҳбатлашмоқда.
Покистон Қуролли кучлари ҳарбийси Карачи шаҳрида бўлиб ўтган “IDEAS 2024” халқаро мудофаа кўргазмасида парашютдан сакрамоқда.
Сербия парламенти аъзолари Мариника Тепич ва Борислав Новакович ҳамда бошқа мухолифат вакиллари норозилик акцияси пайти полиция ходимлари билан тўқнаш келди.
Теннисчи Рафаэль Надал Малага шаҳрида бўлиб ўтган “Девис Кубоги” финалида Голландия терма жамоаси Испанияни мағлуб этганидан сўнг омма олдида чиқиш қилди.
Аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари муносабати билан икки кунлик миллий комендантлик соати жорий қилинган Ироқда хавфсизлик кучлари ходими бағдодлик қария билан суҳбатлашмоқда.
Бразилия Президенти Луиз Инасиу Лула да Силва “Алворада” саройида Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан.
Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида сайлов натижасига қарши уюштирилган намойишда полициячи мухолифатчининг гирибонидан олди.
Тайпейдаги ибодатхонада диний маросим иштирокчиси чиқиш қилмоқда.
Германиянинг Таунус минтақасидаги ўрмонда тунда қор ёққандан кейин машиналар эгри чизиқ бўйлаб ҳаракатланмоқда.
Ўткир Мирзо тайёрлади.
ЎзА