Халқаро жиноий суд Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати ҳарбий қаноти қўмондони Муҳаммад Ад-Деиф, шунингдек, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва мудофаа вазири Ёав Галантни ҳибсга олишга ордер берди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги маълум қилмоқда.

– Халқаро суд палатаси бир овоздан Исроилнинг Рим статути остидаги даъволарини рад этган иккита қарор қабул қилди. Шунингдек, Нетаньяху ва Галантни Фаластинда содир этган уруш жиноятлари ва инсониятга қарши тажовузлари учун ҳибсга олишга ордер берди, -дейилади ХЖС матбуот баёнотида.

Аввалроқ, АҚШ БМТнинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича резолюциясига вето қўйгани хабар қилинганди. Резолюция БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган 10 аъзоси томонидан тайёрланган, унда “зудлик билан сўзсиз ва доимий” ўт очишни тўхтатиш талаб қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Еврокомиссия раиси ўринбосари Жозеп Боррель шу кунларда Яқин Шарқда сафарда бўлиб турибди.