Ҳиндистоннинг Калабураги шаҳрида ITF томонидан эркаклар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов бош совринни қўлга киритди.

Мукофот жамғармаси 25 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу турнирда ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов сўнгги ҳал қилувчи финал учрашувида нейтрал теннисчи Богдан Бобровга қарши кортга чиқди. Теннисчимизнинг тўлиқ устунлигида ўтган мазкур баҳс 6:2, 6:1 ҳисобида якунланди.

Шу тариқа, бош совринни қўлга киритган мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Ҳумоюн Султонов ташкилотчилар томонидан 3 минг 600 АҚШ доллари мукофот пули ва 25 ATP рейтинг очкоси билан тақдирланди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА