Нукусда футбол бўйича Қорақалпоғистон кубоги учун финал ўйини бўлиб ўтди.
Ҳал қилувчи баҳсда Қорақалпоғистон Республикаси футбол академияси ҳамда Қорақалпоқ давлат университети жамоалари бош соврин учун майдонга чиқишди. Ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисоби билан якунланди. Қўшимча вақтларда Ш.Пахратдинов ҳамда М.Жамидовлар томонидан киритилган голлар футбол академияси жамоасига ғалаба келтирди. Шундай қилиб, ёш футболчилар 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Қорақалпоғистон кубоги соҳиби бўлишди.
Ғолибларга кубок ҳамда медаллар тантанали равишда топширилди.
Қорақалпоғистон кубоги соҳиби – футбол академияси жамоаси энди 29 октябрь куни футбол бўйича Андижон вилоятида бўладиган мамлакат финал босқичида иштирок этади.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири