ВАШИНГТОНДАН ЎзА УЧУН МАХСУС ШАРҲ: Вашингтон Ўзбекистон Президентини кутмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 2018 йил 15-17 май кунлари илк расмий ташриф билан АҚШда бўлади. 

www.uza.uz сайти орқали онлайн тарзда олий даражадаги музокаралар тафсилоти, Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлигининг ҳолати, икки давлат ўртасидаги халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар ҳамда мавзуга доир турли ахборотлар мунтазам бериб борилиши режалаштирилган.

Вашингтондан махсус шарҳларни www.uza.uz сайти «Америка Овози» дан олади. Хусусан, сайт хабарларида телерадио журналисти Навбаҳор Имамованинг материалларига таянади. Сайтимизда кузатиб боринг.