Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2016 йил 2 майдаги 132-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2016 йил 2 майдаги 132-сон қарорига:
умумий ўрта ва ўрта махсус, касбий таълим ташкилотлари ошхоналарини тадбиркорлик субъектларига “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали танлов асосида ижарага бериш;
“online-ijara.uz” ахборот тизими орқали таълим ташкилотлари ошхоналарининг ҳисобини юритиш ва уларни ижарага бериш;
таълим ташкилотларида соғлом овқатланиш ташкил этилишини мониторинг ва назорат қилиш;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари номларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилади.
ЎзА