Мамлакатимизнинг Эрондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Фариддин Насриев ушбу давлат маданий мерос, туризм ва ҳунармандлик вазири Сайидризо Солиҳий Амирий билан учрашди. Мулоқот давомида сайёҳлик йўналишидаги ҳамкорликни кенгайтиришга доир асосий масалалар муҳокама қилинди.
Шериклик турли соҳаларда изчил давом этаётгани таъкидланди. Хусусан, жаноб Солиҳий Эрон Президенти ўзаро сайёҳлар оқимини жадаллаштиришга алоҳида аҳамият қаратишини билдирди.
Томонлар яқин келажакда сайёҳлик бўйича қўшма қўмита ташкил этиш ва ЮНЕСКО доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олишди. Якунда Эрон вакиллари Ўзбекистон туризм соҳаси вакилларини 11-14 февраль кунлари Теҳронда бўлиб ўтадиган 18-Халқаро сайёҳлик кўргазмасига таклиф этдилар.
ЎзА