Шу кунларда «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили»да амалга ошириш бўйича давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинмоқда, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар билдирилмоқда.
Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасида ҳудудий партия ташкилотлари вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили»да амалга ошириш бўйича давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилингани ва давлат дастури муҳокамасида фаол иштирок этиш бўйича сўз юритилди.
Йиғилишда 2025 йил экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилиши, давлат дастурида партия томонидан берилган бир қатор муҳим ташаббуслар ўрин олгани алоҳида қайд этилди. Шунингдек, ҳар бир ҳудудий партия ташкилоти томонидан ўша ҳудуднинг иқлим шароити, экологик, ижтимоий ва иқтисодий ҳолати, партиянинг дастурий мақсадларидан келиб чиққан ҳолда таклифлар бериш бўйича тавсиялар берилди.
М.Комилова,
ЎзА