Тошкентда “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида халқаро конференция бўлиб ўтади

Жорий йил 14 май куни Тошкентда “Ўзбекистон ва Хитой: “Бир макон, бир йўл” ташаббусини ҳамкорликда амалга ошириш истиқболлари” мавзусида халқаро конференция ўтказилади.

Мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Шанхай ижтимоий фанлар академияси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги икки томонлама муносабатларни “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Конференция ишида Хитойнинг етакчи тадқиқот марказлари экспертлари, хорижий дипломатик муассасалар раҳбарлари, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этади.

 

ЎзА