Шу кунларда ҳудудларда ёшлар бандлигини таъминлаш ва оғир тоифага киритилган ёшлар билан ишлаш ҳолатини ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича Республика ишчи гуруҳи мамлакатимиз бўйлаб ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Улар дастлаб, маҳаллаларда етакчилар фаолияти, ёшларга яратилган шароитлар, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва тўгаракларга жалб қилиш, ёшлар бандлигини таъминлаш ва оғир тоифага киритилган ёшлар билан амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганди.

Шунингдек, сафар давомида ишчи гуруҳ аъзолари чекка туманларда ҳам бўлиб, ёшлар билан учрашмоқда. Жойларда ёшларга оид давлат сиёсати доирасида уларга яратилган шароитлар билан танишиш асносида уларни қийнаётган муаммоларни ҳам ўрганмоқда, эртамиз эгаларининг орзу-умидлари ва мақсадлари билан қизиқмоқда.

Дастлабки ўрганиш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида олиб борилди.

Ишчи гуруҳнинг асосий вазифаларидан яна бири битирувчилар бандлиги, “оғир” тоифадаги ёшлар билан ишлаш ҳамда “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2-мавсуми доирасидаги мусобақаларни ўтказилиш ҳолатини ўрганиш ҳамда керакли кўникмаларни беришдан иборат бўлди.

Гулноза Бобоева, ЎзА