Осиёнинг йирик банки Бошқарувчилар кенгаши раислиги Ўзбекистонга топширилди

“Ал-Қоҳира24” нашри хабар беришича, Осиё инфратузилма инвестициялари банки Бошқарув кенгаши раислиги Ўзбекистонга ўтди. Мазкур қарор Мисрда, ушбу нуфузли молиявий тузилма губернатори, Миср молия вазири Муҳаммад Маоит ва банк президенти Жейн Литчун иштирокидаги банкнинг саккизинчи йиллик йиғилиши иккинчи куни доирасида қабул қилинди. Мамлакатимиз вакиллари кейинги йил давомида ўтадиган йиғилишларга мезбонлик қилади.

– Келгуси йил Ўзбекистонда ривожланиш бўйича шерикликни мустаҳкамлашга, иқлим ўзгариши масаласига эътибор қаратган ҳолда, минтақавий ўзаро боғлиқликни ривожлантириш ва барқарор юксалишга қаратилган, Банк стратегиясига мос тарзда бошланган конструктив муҳокама якунланишини интиқлик билан кутамиз, – деди Муҳаммад Маоит.

Унинг таъкидлашича, кўп томонлама ҳамкорлик ҳозирги глобал иқтисодий муаммоларга қарши туришда муҳим аҳамият касб этади.

Муҳаррама Пирматова,

ЎзА