Хабар берганимиздек, кеча футбол бўйича U-23 Осиё кубоги саралаш босқичининг 3-тур учрашувида Ўзбекистон Эронни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди.
Учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе ўйин хусусида ўз фикр билдирди.
Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритишда мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши муҳим омил бўлгани, Афғонистон ва Гонгконг терма жамоаларига қарши ўйинлардан кўра, Эрон билан учрашув қийинроқ кечганини таъкидлаган мураббий эътибор яна ўн кундан кейин Хитойда бошланадиган Осиё ўйинларига қаратилишини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, кеча барча гуруҳларда келгуси йили Қатарда бўладиган Осиё кубоги финалига йўлланмани қўлга киритган барча терма жамоаларнинг номи маълум бўлди. Унга кўра, Қатар (мезбон), Иордания, Жанубий Корея, Вьетнам, Япония, Ўзбекистон, Ироқ, БАА, Таиланд, Австралия, Индонезия, Саудия Арабистони, Қувайт, Тожикистон, Хитой, Малайзия терма жамоалари U-23 Осиё кубоги баҳсларида қатнашиш ҳуқуқига эга чиқди.
Эслатиб ўтамиз, 16 та мамлакат терма жамоалари иштирокидаги U-23 Осиё кубоги ўйинлари 2024 йилнинг 15 апрель – 3 май кунлари Қатарда бўлиб ўтади.
Т.Рўзиев,
ЎзА