Хитой Раиси Си Цзиньпин Халқ-озодлик армияси (ХОА) бўлинмалари жанговар ҳолатини ҳар томонлама оширишга чақирди. Бу ҳақда “CGTN” телеканали маълум қилди.

Мамлакат шимолий-шарқида жойлашган ХОА 78-армия гуруҳи штаби текшируви мобайнида Хитой раҳбари “жанговар тайёргарлик даражасини ошириш, бўлинмаларнинг муҳим ва алоҳида мураккаб ўқуви ва янги жанговар имкониятини яратиш бўйича саъй-ҳаракатни амалга ошириш”га чақирди.

Етакчи, шунингдек, ХХР Қуролли кучларининг юқори даражадаги яхлитлиги ва бирлигини сақлаш, партия ишини мустаҳкамлаш муҳимлигини ҳам таъкидлади.

Текширув тадбирида Хитой Марказий ҳарбий кенгаши раиси ўринбосари Чжан Юся ва бошқа юқори лавозимли ҳарбийлар ҳам иштирок этган.