Президент Саломе Зурабишвили ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси бошлаган импичмент жараёни фонида истеъфо бермаслигини айтган.

-Мен кетмайман, барча истеъфо беришим тўғрисидаги орзусини эсдан чиқармоғи лозим,  жойимдаман, – дея баёнот берди у республика жамоат Биринчи телеканали орқали мурожаатида.

– Мен конституцияда белгилаб берилган мажбуриятимга биноан сафарларга чиқмоқдаман.

Мамлакат раҳбарияти республиканинг ЕИ ва НАТОга интеграцияси учун саъй-ҳаракатини давом эттириши керак. Шу муносабат билан Берлин, Брюссель ва Парижда бўлдим.

Зурабишвили, шунингдек,  сафарларни шахсий маблағи ҳисобига амалга ошираётганини таъкидлаган.

-Бу нотўғри, президент муҳим учрашувлар учун сафарга ўз ҳисобидан бормаслиги керак, деб қўшимча қилган у.

Мамлакат ҳукмрон партияси 1 сентябрда Президентга нисбатан импичмент жараёнини бошлаганини эълон қилган.