“AзерТAЖ” хабарига кўра, Швециянинг Сёдермальм оролидаги “София” метроси лойиҳаси асосида ер сатҳидан 105 метр чуқурликда портлатиш ишлари амалга оширилган. Бу объект ер юзидаги энг чуқур метро бекатларидан бири бўлади. 2030 йил қурилиш якунлангач, “София” станцияси платформаси қадимий қоядан 100 метр чуқурликда ўрнашади.

Қолган яна 5 метр чуқурроқда технологик майдон юзага келади. 2025 йил 20х20 метр ўлчамли шахта очиш режалаштирилган, бу ерда саккизта тезюрар ва одатий “София” лифтлари ишга туширилади. Ҳар бир лифт сониясига тўрт метр тезликда 40 нафар йўловчини платформага олиб чиқади ва ортга қайтаради.

ЎзА