Жоржия штати Фултон округидаги 2020 йил президентлик сайловига аралашув иши бўйича айбланаётган АҚШ собиқ давлат раҳбари Дональд Трамп устидан суд жараёни тўғридан-тўғри намойиш этилиши мумкин. Бу қарорни CNBC телеканали ошкор этди.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари суд залига жараённи тасвирга олмаслик шарти билан ноутбук ва мобил телефони олиб киришлари мумкин.

Аввалроқ АҚШ Конгрессидаги Демократик партия вакиллари кенг омма Трамп иши бўйича жараён натижасидан бевосита хабардор бўлиши учун суд очиқ бўлишига чақирган эдилар.

Одатда Қўшма Штатларда суд залида видеокамера, шунингдек, жараённи ёзиб оладиган бошқа ускуналардан фойдаланишга рухсат берилмайди, фотосуратга тушириш ҳам тақиқланади, жараён қатнашчиларини тарихга муҳрлаш учун рассомларга рухсат берилади.

Жоржия штати судьялари Трампга нисбатан 11 банд бўйича айблов эълон қилган.