Грециянинг Дедеагач (Aлександруполис) ва Мериче (Эврос) шаҳарларида 19 августдан бери давом этаётган ўрмон ёнғини Европа Иттифоқида 2000 йилдан бери қайд этилган энг йирик ёнғин экани айтилмоқда. Еврокомиссия тарқатган хабарда шундай хулосага келинган.

Ўн кундан буён давом этаётган табиий офат оқибатида биргина Дедеагачнинг ўзида 81 минг гектар ер ёниб кетди.

Европа Комиссияси фалокат ҳудудига 11 та ўт ўчириш самолёти ва 1 вертолёт юборди.

ЕИ таркибидаги 6 давлат охирги фавқулодда вазиятни бартараф этиш учун ташкилот фуқаролик ҳимояси механизми доирасида минтақага 407 нафар ўт ўчирувчи ва 62 машина жўнатди.

Греция ёнғин хизмати маълумотига кўра, ҳолат қатъий даражада назоратга олинган.

ЎзА